Press-reliz

Kompaniya

LG LIGHTHOUSE FACTORY ИЛҒОР ТАЖРИБАСИ ЁРДАМИДА B2B КОРХОНАЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРМОҚДА

13/03/2024

 

СЕУЛ, 2024 йил, 13-март — LG Electronics (LG) ўзининг B2B бизнесини кенгайтирмоқда ва ақлли, автоном заводлар қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича ўз тажрибасидан фойдаланиб, глобал ақлли корхоналар бозорида сезиларли ютуқларга эришмоқда.

 

Жорий йилнинг бошида LG ўзининг Ишлаб чиқариш муҳандислиги тадқиқот институти (PRI) таркибида Ақлли корхоналар бўлинмасини ташкил этди ва ўзининг номоддий активларини, жумладан, ақлли завод қуриш технологиялари ва операцион ечимларини тижоратлаштиришни бошлади. Ушбу инновациялар АҚШнинг Жоржия штатидаги Атланта шаҳрида бўлиб ўтадиган таъминот занжирлари мавзусидаги MODX 2024 кўргазмасида намойиш этилади.

 

 

LG-нинг ақлли корхона бизнеси нафақат корхоналарни автоматлаштириш ечимларини таклиф этади, балки ишлаб чиқаришни режалаштириш, операциялар ва сунъий интеллект асосида ишлайдиган Digital Twin ечимини ҳам ўз ичига олади. Компания барча босқичларда - корхонани режалаштириш ва лойиҳалашдан тортиб, қурилиш ва эксплуатация қилишгача бўлган барча босқичларда оптимал эчимларни таклиф қилиш орқали мижозларнинг ишлаб чиқариш соҳасидаги рақобатбардошлигини оширишга интилади. Бундан ташқари, корхонани узлуксиз такомиллаштириш ва модернизация қилиш бўйича консалтинг хизматлари кўрсатилади.

 

LG компаниясининг 2030 йилга келиб 100 триллион Корея вони миқдоридаги даромадга эришиш режасига мувофиқ, бунда B2B соҳасининг даромади 40 триллион Корея вонидан ошиши керак, ақлли корхоналар бизнеси LG компаниясининг B2B секторида кенгайиши учун асос сифатида хизмат қилади. Бу саъй-ҳаракатлар LG-нинг келажакдаги ўсишнинг учта асосий йўналишига нисбатан тутиlgан стратегик ёндашувининг бир қисмидир, булар жумласига ноаппарат бизнес моделларини ривожлантиришни жадаллаштириш, B2B бизнесини кенгайтириш ва бизнеснинг янги йўналишларини ривожлантириш киради.

 

 

Ақлли корхоналар бизнесининг турли жабҳаларида катта тажрибага эга бўлган LG маиший техника, кондиционер ечимлари, телевизорлар, автомобиллар компонентлари ва робототехника каби соҳаларда орттирган кенг ишлаб чиқариш тажрибаси билан фахрланиши мумкин. Бундан ташқари, компания илғор ускуналар ва алоқа технологияларини, шу жумладан катта ҳажмдаги маълумотлар ва сифатни прогноз қилиш тизимидан фойдаланган ҳолда интеграциялашган мониторинг тизимларини тақдим этади.

 

LG ўзининг ишлаб чиқариш соҳасидаги қобилиятига қўшимча равишда, сунъий интеллект, катта ҳажмдаги маълумотлар ва буюмлар интернети (IoT) каби автоматлаштирилган жараёнларни фаоллаштириш учун муҳим рақамли технологияларга эга. Шунингдек, компания ақлли ишлаб чиқариш тизимини ишлаб чиқди, унда чуқур ўрганишга қодир роботлар компаниянинг Digital Twin ечими раҳбарлигида топширилган вазифаларни бажаради. Ушбу ечим виртуал муҳитда ҳақиқий машиналар, ускуналар ва логистика тизимларини симуляция қилиб, ишлаб чиқариш жараёнларини узлуксиз интеграция ва оптималлаштиришни осонлаштиради.

 

Ушбу ютуқлар LG-га аппарат, дастурий таъминот ва автоматлаштириш ечимларини ўз ичига олган жаҳон даражасидаги "ақлли ишлаб чиқариш" технологиясига эга бўлганлиги боис эътироф этилди. Шуниси эътиборга лойиқки, Чангвондаги LG Smart Park ва АҚШдаги Tennessee корхонаси жаҳон иқтисодий форуми томонидан Lighthouse Factory сифатида танланган.

 

Ушбу имкониятлар ёрдамида LG ақлли корпоратив экотизимни кенгайтириш учун турли шериклар билан ҳамкорликни кучайтирмоқда. LS ELECTRIC компанияси билан “Ақлли корхона бизнес ҳамкорлик тизимини яратиш ва ўзаро манфаатларни кенгайтириш” бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаганидан сўнг, LG булутли ҳисоблаш ва маълумотлар таҳлили орқали ақлли корхона технологияларини илгари суриш учун бутун дунё бўйлаб кўплаб ҳамкорлар билан иттифоқ тузмоқда.

 

“LG-нинг ақлли завод ечимлари бўйича кенг портфелини ҳисобга олган ҳолда, биз бутун ишлаб чиқариш босқислари давомида мижозлар билан ҳамкорлик қилишга, режалаштириш ва лойиҳалашдан қурилиш ва фойдаланишга қадар оптимал ечимларни тақдим этишга интиламиз”, - дейди LG Electronics компаниясининг Ақлли заводлар бўлими раҳбари Сонг Ши-Ёнг. У LG ва унинг глобал шериклари билан ҳамкорликда кенг қамровли ечимни таъминлайдиган Towel Factory Offering System тизимини жорий этиш режалари ҳақида гапирди.