•  

    Микротўлқинли печь сизга овқатни бир неча дақиқада иситишга имкон беради, бу айниқса замонавий ҳаёт ритмида фойдалидир, унга тўғри танланган идишлар эса овқатнинг таъми ва тузилишини сақлаб қолган ҳолда, ҳаддан ташқари қуритмасдан ёки ортиқча қовуриб юбормасдан бир текис иситишни таъминлайди. Ушбу мақолада сизга қайси идиш микротўлқинли печга мос келишини ва унда қайси бирини ишлатиш мутлақо мумкин эмаслигини айтиб берамиз.

     

    Ошхона буюмларини танлашда нимани эътиборга олиш керак

     

    Идишлар микротўлқинли печнинг ўлчамига мос келиши шарт. Бугунги кунда бутунлай турлича ўлчамдаги, шу жумладан бутун оила учун овқатни бир вақтнинг ўзида иситиш имконини берадиган қолипларни ўз ичига олган микротўлқинли печлар мавжуд. Масалан, LG NeoChef™ MJ3965AIS печи 39 литр ҳажмли сиғими туфайли катта ҳажмли идишларни иситиш вақтини қисқартиришга имкон беради. Микротўлқинли печларда шиша, сопол ёки иситиш учун мос бўлган махсус турдаги пластикдан тайёрланган идишлардан фойдаланиш тавсия этилади. Ушбу материаллар печнинг шикастланишига йўл қўймай, овқатларнинг сифатини сақлаган ҳолда, озиқ-овқат маҳсулотларини бир текис ва хавфсиз иситишни таъминлайдии.

     

     

    Микротўлқинли печга қандай идишларни қўйиш мумкин

     

    Қуйидаги материаллардан идишларни танлаш тавсия этилади:

     

    - Шиша: Тобланган шиша идишлар ва металл нақш ва қопламаларсиз шиша қолиплар микротўлқинли печь учун жуда мос келади. Шиша ҳароратнинг кескин ўзгаришига мукаммал даражада бардош беради ва микротўлқинли нурланишнинг юқори ўтказувчанлиги туфайли овқатнинг бир текис иситилишини таъминлайди. LG NeoChef MH8235GDS микротўлқинли печь билан биргаликда эса сиз овқатнинг ҳаддан ташқари қизиб кетиши ҳақида ташвишланмасангиз ҳам бўлади: Смарт Инвертер технологияси ҳароратнинг аниқ тартибга солинишини таъминлайди.

     

    - Сопол: сопол маҳсулотлари овқатни иситиш учун ҳам хавфсиз ва самарали ҳисобланади, чунки сопол юқори ҳароратдан қўрқмайди ва овқатни бир текис иситади. Бироқ, албатта, металл нақшлар ёки бошқа элементларнинг йўқлигини текшириб кўринг.

     

    - Пластик: пластик қолипларни танлашда, ушбу турдаги пластик юқори ҳароратга мукаммал даражада бардош бера олишини ва хавфли кимёвий моддалар чиқармаслигини кўрсатадиган махсус белгиларини текширинг. Бундай белгиларга РР, РС, микротўлқинли печь ёки кичик тўлқин расмлари киради.

     

     

    Микротўлқинли печга қандай идишларни қўйиш мумкин эмас

     

    - Металл идишлар. Металл микротўлқинли тўлқинларни қайтаради ва электр токини ўтказади, шунинг учун чақнаш пайдо бўлиши эҳтимоли катта, бу эса ёнғин манбаи бўлиши мумкин. Бундан ташқари, олтин ёки кумуш нақшли идишлардан фойдаланмаслик керак, чунки улар таркибида ҳам металл ҳам бўлиши мумкин.

     

    - Биллур идишлар. Биллур идишлар тўлқин нурланишини ўтказмайди ва нотекис қизийди. Бундан ташқари, дарз кетиш хавфи мавжуд, чунки баъзи биллур маҳсулотлар таркибида оғир металл - қўрғошин мавжуд.

     

    - Пластикдан тайёрланган бир марталик ликопчалар ва стаканлар. Бундай маҳсулотлар қиздирилганда саломатлик учун хавфли кимёвий моддалар чиқарилиши мумкин. Полистирол ва поливинилхлориддан тайёрланган контейнерлардан фойдаланишдан сақланиш тавсия этилади, фақат уларда махсус ёрлиқ мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

     

    Микротўлқинли печь учун идишларни ишлатиш бўйича маслаҳатлар

     

    Ишлатилиши мумкин бўлган идиш турлари бўйича ишлаб чиқарувчининг тавсияларига қатъий риоя қилиш ва металл элементларга эга қурилмалардан фойдаланмаслик керак. Бундан ташқари, дарз кетган идишларни микротўлқинли печга қўйиш қатъиян ман этилади, чунки у синиб кетиши мумкин. Идишларингиз узоқ вақт давомида хизмат қилиши учун уларни тоза сақлаш ва уларнинг бутлигига эътиборли бўлиш муҳимдир.

     

    Овқатингизни иситиш самарадорлигини ошириш учун нафақат идишларга, балки қурилманинг ўзини танлашга ҳам эътибор бериш керак. LG NeoChef микротўлқинли печи микротўлқинларнинг қувватини аниқ назорат қилишнинг илғор тизими орқали таомни тайёрлаш вақтини қисқартиради. Масалан, сиз сутни атиги 44 сонияда иситишингиз мумкин, бу оддий микротўлқинли печлар учун зарур бўлган вақтдан 1.6 баравар кам дегани. Иситишдан ташқари, ушбу моделда Сиз картошка билан товуқни тоблаб пиширишингиз, уй йогуртини тайёрлашингиз ёки грилда гўшт пиширишингиз мумкин. LG микротўлқинли печлари билан бир биргаликда турли хил иссиқ таомлардан баҳраманд бўлинг.